Россиядаги кўмир ортилган 29 вагоннинг издан чиқиши оқибатида Транссибир магистрали ёпиб қўйилди

Россиянинг Иркутск вилоятида юк поездининг 29 та вагони рельсдан чиқиб кетиши оқибатида Транссибир темир йўл магистрали ёпиб қўйилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.


Фото: Россия ФВВ

Маълум қилинишича, кўмир ортилган вагонлар издан чиқиб кетган. 12 январь куни юз берган воқеа оқибатида темирйўлнинг 300 метрлик қопламасига зарар етган.

Фалокатга учраган поезд состави жами 67 вагондан иборат бўлган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, воқеада ҳеч ким жабрланмаган.

loading...

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.