Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди


“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан “Ўзагросервис” АЖ Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 74 та ташкилот мавжуд эди.

Аввалроқ, ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмаслиги хабар берилганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.