Бош прокуратура «Ўзметкомбинат» собиқ раҳбариятига нисбатан терговни тасдиқлади

Бош прокуратура «Ўзметкомбинат» собиқ раҳбариятига нисбатан терговни тасдиқлади


Бош прокуратура «Ўзметкомбинат» АЖ собиқ раҳбариятига қарши тергов олиб бормоқда, дея тасдиқлади Kun.uz’га маҳкама матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.

«Комбинатнинг собиқ мансабдор шахсларига нисбатан тергов олиб борилмоқда, янгилари бўйича жиноий таъқиб йўқ», - деди у.

Куни кеча корхонанинг ўзи қатор электрон ОАВда компания ходимлари қўлга олингани, шунингдек, ўғирлик ва растрата аниқлангани ҳақида эълон қилинган хабарларни рад этди.

«Мақолаларда билдирилишича, комбинатнинг харидлар бўйича менежери О.Р. 2019 йилнинг январь ойи бошида катта миқдорда ўғирлик ва растратада айбланиб ишдан бўшатилган. Бу факт ёлғон. Харидлар бўйича бошқарма бошлиғи Отабек Расулов ҳали ҳам аввалги лавозимда ишламоқда. Комбинат ва SFI Management Group ишончли бошқарувига О.Расулов томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилгани тўғрисида, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бирор-бир факт, мурожаат ёки маълумот келиб тушмаган», - дея хабар беришган Kun.uz’га корхонадан.

«Ўзметкомбинат» республикада қора металлургия соҳасида етакчи корхона ҳисобланади. 2019 йилда унинг ташкил этилганига 75 йил тўлади. 2017 йил июлида комбинатнинг устав капиталидаги давлат улуши ишончли бошқарувчиси сифатида SFI Management Group хорижий компанияси жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзметкомбинат» объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.