Дунёнинг энг кекса футболчиси 52 ёшида ҳам фаолиятини давом эттиради

Дунёнинг энг кекса футболчиси 52 ёшида ҳам фаолиятини давом эттиради


Япониялик футболчи, айни вақтда 51 ёшда бўлган Казуйоши Миура «Йокогама» билан шартномасини узайтирди.

The Japan Times хабарига кўра, у Япониянинг иккинчи дивизиони жамоасида яна бир йил давомида тўп тепади.

Шу тариқа, дунёнинг энг кекса футболчиси бўлиб турган Миура фаолиятидаги ўттиз учинчи мавсумни ўтказади. 26 февраль куни у 52 ёшини қаршилайди.

Маълумот учун, 1967 йилда туғилган япониялик футболчи ўз фаолиятини 1986 йилда, Бразилиянинг «Сантос» клубида бошлаган.

Миура «Йокогама» сафида 2005 йилдан буён ўйнамоқда. Ўтган мавсумда у жами 9та ўйинда умумий ҳисобда 56 дақиқа ҳаракат қилди.

У Япония терма жамоаси сафида 89та ўйин ўтказиб, 55 гол урган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.