​LG дунёдаги илк ўгириладиган OLED-телевизор билан келажак телевизорлари даврини очмоқда

​LG дунёдаги илк ўгириладиган OLED-телевизор билан келажак телевизорлари даврини очмоқда


Ажойиб форм-фактор, ThinQ AI ва Alpha 9 Gen 2 процессори телевизор томоша қилишнинг умуман янги шамойилини белгилаб бермоқда.

Фото: ​LG

LG Electronics (LG) CES 2019 кўргазмасида дунёдаги илк айланадиган OLED-телевизорни тақдим этиш орқали келажак телевизорлари даврини бошлаб беради. LG SIGNATURE OLED TV R (65R9 модели) — телевизион техникалар орасида янги сўздир: телевизор ўзгарувчан форм-факторга эга бўлиб, LG OLED-технологияси сабаб ҳақиқатга айланди. LG компаниясининг ажойиб маҳсулоти — фақатгина муҳандислик санъати намунаси эмас, чунки у форм-фактордаги тасвир ва овознинг энг мукаммал сифатини таклиф этади. Бу уй телевизорлари фойдаланувчиларига томоша қилиш учун чексиз кенгликни ҳосил қилиш имкониятларини кашф этади.

Фото: ​LG
Фото: ​LG

Телевизорларнинг замонавий экранлари уларнинг ўлчамлари кўтарилгани сайин, тобора кенгайиб бораётгани баробарида мижозлар янада кўпроқ қизиқарли томоша ҳиссиётларни хоҳлашарди. Бунинг акс таъсири шундан иборат эдики, телевизор фойдаланилмаётган вақтда улкан зимистон панеллар хонани ютиб юбораётган тасаввур уйғотарди. Ҳатто, замонавийроқ телевизорлар ҳам истеъмолчилар истаганидек қора тусни тақдим эта олмайди. Ишлаб чиқарувчилар йирик телевизорларни имкон қадар сезиларсиз қилишга уриниш йўлида номуносиб дизайн фойдасига тобора юпқа экранларни ишлаб чиқармоқда.

LG ўтган йили LG SIGNATURE OLED TV W телевизорини тақдим этиш билан экраннинг соддалигига эътибор қаратар экан, телевизор ҳақидаги анъанавий тасаввурларни бутунлай ўзгартириб юборди. Янги маҳсулот «ёпишувчи-телевизор» деб атала бошланди, LG эса, телевизор ўзида ҳам самарадорлик, аниқлик ва нафисликни мужассам эта олишини исботлади. LG компаниясининг сўнгги ишланмаси бу ютуқни янги даражага кўтаради. LG шундай экранли телевизор ишлаб чиқдики, у гўёки сеҳрли равишда пайдо бўлиши ва ғойиб бўлиши мумкин. Бу мантиқни курашга чорловчи инқилобий инновациядир. Янги LG SIGNATURE OLED TV R телевизоридаги R ҳарфи revolution — яъни, уй кинотеатрлари синфида инқилоб сўзини ҳамда redefining — биргина тугмача билан очиладиган ва ёпила оладиган хусусияти кенгликни рўёга айлантира олади.

Фото: ​LG
Фото: ​LG

Эгилувчан OLED-телевизори фойдаланувчиларни деворлар чекловларидан қутқариш ва ўз ҳудудларини шакллантиришга имкон бериш орқали чин маънода ўйин қоидаларини ўзгартириб юбормоқда. Бундан кейин хонанинг маълум бир ҳудуди фақат телевизор учун ажратилмайди. LG SIGNATURE OLED TV R томоша қилишнинг Full View (тўлиқ томоша), Line View (линияли ракурс) ва Zero View (йўқ ракурс) каби томоша қилишнинг 3 хил форматини тақдим этиш баробарида шаклини ҳам ўзгартира олади. Бу эса, истеъмолчиларга OLED-технологиялар давригача фойдаланиш имконсиз бўлган услубда қўллаш имконини беради.

Full View формати LG телевизорларининг ажралмас қисмига айланган тиниқлик, чуқурлик ва реалликнинг энг юқори даражасини намойиш этиш билан кенг экранли тасвирларни томоша қилишни таклиф этади. LG’нинг иккинчи авлод α (Alpha) 9 ақлли процессорлари ва чуқур ўрганувчи алгоритмлари ёрдамида ушбу телевизорнинг ажойиб тасвир ва овоз сифатини таъминланади ва ўз таснифида ўзига хос техникага айлантиради. Фойдаланувчилар овозли бошқарув ёрдамида Amazon Alexa топшириқларини бажара олишади, LG’нинг 2019 йилдаги сунъий интеллектга эга телевизорлари, шунингдек, Apple AirPlay 2 ва HomeKit мосламаларига ҳам эга бўлди. Фойдаланувчилар AirPlay 2 билан iTunes ва бошқа видеоиловалар видеоларини осонлик билан томоша қила олади. Бундан ташқари Apple қурилмасидаги мусиқа ва фотоларга бевосита LG SIGNATURE OLED TV R орқали боғланиш мумкин. Фойдаланувчилар, Apple HomeKit воситаси борлиги туфайли LG TV қурилмасини Home иловаси ёки Siri овозли буйруқлари ёрдамида бошқара олишади.

Фото: ​LG
Фото: ​LG

LG SIGNATURE OLED TV R телевизори Line View тартибида қисман ёпиб қўйилиши мумкин. Бу барча экранга зарурат бўлмаганда жуда қўл келади. Фойдаланувчи Line View тартибида Clock (Соат), Frame (Фотором), Mood (Кайфият), Music (Мусиқа) ва Home Dashboard (Бошқарув панели) кабилардан фойдалана олади. Вақт ва об-ҳавони билиш учун «Соат» функцияси қўл келади, «Фотором»дан оилавий фотосуратларни томоша қилишда фойдаланиш мумкин. «Кайфият» кишининг дам олишига ёрдам берадиган муҳитни тақдим эта олади.

Zero View тартибида эса, LG SIGNATURE OLED TV R телевизорининг барча 65 дюми тагликка яширинади. Бироқ, фойдаланувчилар, шу ҳолатда ҳам 100 Втлик 4.2 каналли Dolby Atmos аудиотизими орқали мусиқа ҳамда овозли контентлардан фойдалана олади. Маҳсулотнинг ҳар бир детали юқори тоифали эканини яққол намоён этиб туради. Корпуснинг силлиқланган алюминий юзасидан тортиб, динамикларларнинг юқори сифатли жунли қопламаси Даниянинг Kvadrat компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

loading...

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.