Қиз ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун уйида содир бўлган фожиа суратларини интернетга жойлади

Олти ёшли қизалоқ ўлик ҳолдаги отаси ва ўгай онасининг суратларини Facebook ижтимоий тармоғига жойлаганидан сўнг қутқарилган. Бу ҳақда «Forum Daily» хабар берди.



Фото: Depositphotos

Полиция 40 ёшли ота ва 36 ёшли ўгай она гиёҳвандлик моддаларининг ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиб юборилгани оқибатида хушини йўқотган деган хулосага келган.

Офицерлар уйга кирганида эркак ўлганига камида 24 соат бўлган.

Қизнинг полицияга маълум қилишича, у 3 январь куни эрталаб уйғонган ва ота-онаси ухлаб ётганини кўрган, уларни уйғотишга ҳаракат қилган.

Кейинроқ, қиз уларни суратга олиб, Теннессида яшовчи бобоси ва бувисига юборган. Улар эса дарҳол полицияга қўнғироқ қилиб, қизни қутқариб қолишни сўраган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари бола 24 соат давомида егуликсиз қолганлигини маълум қилган. Улар айнан қачон хушини йўқотгани номаълум.

Ота ҳодиса жойида вафот этган, ўгай она эса касалхонага, жонлантириш бўлимига ётқизилган. Полициячилар қизнинг зийраклиги аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган деган хулосани берган. Айни дамда қиз биологик онаси билан яшамоқда ва бўлиб ўтган ҳодисадан қайғуда.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.