Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогини Уммонга қарши ўйин билан бошлади.

Ўта қийин кечган учрашув ўзбекистонликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг биринчи бўлимида терма жамоа сардори Одил Аҳмедов жарима зарбасидан ҳисобни очганди.

Ўйин давомида ҳужумда фаолроқ ҳаракат қилган уммонликлар 72-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди, захирадан ўйинга қўшилган Муҳсин Ал-Ҳассаний қарши ҳужумда гол урди.

Лекин Эктор Купернинг ўз вақтида амалга оширган ўзгартиришлари самара берди, ўтказилган голдан кейин майдонга туширилган Икром Алибоев ва Элдор Шомуродов комбинацияси гол билан якунланди - 2:1. Ўйин охирида ўзбекистонликлар ҳимоячиси Егор Кримецга қўполлиги учун қизил карточка кўрсатилди.

Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш имкониятларини яхшилади. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Япония Туркманистонни мағлуб этганди (2:1). Иккинчи турда Ўзбекистон Туркманистонга қарши ўйнайди.

Осиё Кубоги
Ўзбекистон – Уммон 2:1

Голлар: Одил Аҳмедов (34), Шомуродов (85) – Муҳсин (72)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмаилов, Сардор Рашидов (Достон Ҳамдамов, 59), Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов (Икромжон Алибоев, 79), Олег Зотеев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов, Марат Бикмаев (Элдор Шомуродов, 83).
Уммон: Аммар Ар-Рушайдий, Холид Ал-Баракий, Саад Ал-Муҳайний, Муҳаммад Ал-Мусалламий, Жамил Ал-Яҳмадий (Салоҳ ал-Яҳёий, 86), Ҳариб Ал Саъдий, Али Ал-Бусайдий, Муҳсин Ал-Ҳолдий (Муҳаммад Ал Ҳассаний, 86), Аҳмад Ал-Маҳажрий, Холид Ал-Ҳажрий (Муҳсин ал-Ҳассаний, 67), Роид Иброҳим Солиҳ.
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (29), Игнатий Нестеров (58)
Қизил карточка: Егор Кримец (90+2).

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.