Бош прокуратура: 40 мингга яқин шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди

Бош прокуратура: 40 мингга яқин шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди


«Тараққиёт стратегияси» Марказида 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандларини ижро этилиши натижаларига бағишланган пресс-конференция ўтказилмоқда. Тадбирда Бош прокуратура масъул ходимларининг ҳисоботи эшитиляпти.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштириш, ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги доирасини қайта кўриб чиқиш асосида жами 86та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари Бош прокуратуранинг бевосита иштирокида ишлаб чиқилиб, қабул қилинган.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг айтишича, ҳисобот даврида 264 260 мурожаат келиб тушган, шулардан 41 230таси қаноатлантирилган. 1 трлн 832 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ундириб берилган.

Унинг айтишича, 39 991 шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, «Электрон жиноят иши» тизими ва масофавий сўроқ тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмокда. Бу тизим Тошкент шаҳрининг икки туманида синовдан ўтказилган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.