Қозоғистонлик қўшиқчи Жеки Чанга чопон совға қилди

Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген бутун дунёга машҳур хитойлик актор, режиссёр, каскадёр, қўшиқчи Жеки Чан билан учрашди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.



Фото: Instagram//kudaibergenov.dimash

«Жеки Чаннинг оддийлиги ва очиқлиги тўғрисида сўзсиз ҳам маълум. У болаликдан бери менинг севимли акторим, ва у билан ҳар гал кўришганимизда у менга оқ йўл ва яхшиликларни тилайди. Бугун мен унинг янги диски тақдимотида бўлдим. Менинг қўлимда унинг қўлларидан олинган совға бор. Мен эса одатларимизга кўра унга замонавий қозоқ чопонини совға қилдим. Бутун дунё тан олган бу инсоннинг оддийлиги мени лол қолдиради. Сизга узоқ умр тилайман!» — дейди қўшиқчи.



Фото: «Tengrinews»



Фото: «Tengrinews»



Фото: «Tengrinews»



Фото: «Tengrinews»

2017 йилнинг февралида Димаш Жеки Чан билан илк бор Хитойнинг Чанша шаҳрида «I am a Singer» вокал танловида иштирок этганида учрашган. Актор Димашнинг ижросини кўриб, у билан шахсан учрашмоқчи бўлган.

Учрашувда Жеки Чан унга куртка ва мусиқа тинглаш учун ускуна совға қилган. Димаш эса Чанга қозоқ чопони ва дўмбира совға қилган.


loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.