GM Uzbekistan йилига 10 мингтагача Chevrolet Tracker ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

GM Uzbekistan компанияси йилига 10 мингтагача Chevrolet Tracker ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Умиджон Салимовга таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.



Фото: «Podrobno.uz»

Умдижон Салимовнинг сўзларига кўра, икки ой ичида икки мингдан ортиқ Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилган, кейинги йилда ишлаб чиқаришни 10 мингтага етказиш режалаштирилмоқда. Бу биринчи босқичда кенг қамровли йиғиш бўлади. Дастлаб автомобиль фақат ички бозор учун ишлаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалоннинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 10 декабрида сотувга қўйилган янги модель – Tracker автомобили тақдим қилинди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.