​«Барселона» ярим ҳимоячиси Малком жароҳат олди

Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Малком Испания Кубоги 1/16 финали доираисида «Леонеса»га (4:1) қарши баҳсда жароҳат олди.



Фото: Getty Images

Футболчи 7 декабрь куни тиббий текширувлардан ўтди. Натижада унинг 10-15 кунга сафдан чиққанлиги маълум бўлди. Малкомга тўпиғнинг чиқиши ташхиси қўйилган.

Малком жорий мавсум Ла Лиганинг 5 та ўйинида майдонга тушди ва битта ҳам гол кирита олмади.

Футболчи ёзда «Бордо» клубидан 41 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.