Меркель партия раҳбари лавозимини тарк этди, унинг ўрнини партия бош котиби эгаллади

Меркель партия раҳбари лавозимини тарк этди, унинг ўрнини партия бош котиби эгаллади


7 декабрда Германия канцлери Ангела Меркель ўзи бошчилик қиладиган “Христиан-демократик иттифоқ” партияси қурултойида партия етакчиси сифатида охирги марта нутқ сўзлади ва партия раҳбари лавозимини расман тарк этди.

“Мен 18 йилдан кўпроқ бу буюк, мағрур, ягона халқ партиясининг етакчиси бўлдим ва бу менга катта мамнуният берди, бу мен учун шараф бўлди. Барчангизга раҳмат”, деб юзланган Меркель партиядошларига.

Меркель ўз нутқида партиядошларини янги глобал таҳдидлар олдида аввалги қадриятларга содиқ қолишга чақирган.

У нутқидан кейин ёшларини базўр тутиб турган, қурултой делегатлари эса уни ўрниларидан турган ҳолда 10 дақиқа олқишлашган.

Партия делегатлари партия раҳбари лавозимига овоз беришнинг иккинчи босқичида янги етакчи сифатида партиянинг бош котиби Аннегрет Крамп-Карренбауэрни сайлашди.

Делегатлар иккинчи босқичга ўтган икки номзод – Крамп-Карренбауэр ва соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан ўртасида танлов қилишларига тўғри келган.

Октябрь охирида Меркель партия қурултойида партия раҳбари лавозимига номзодини қўймаслигини маълум қилган. Кейинроқ у 2021 йилда бундестагга номзодини қўймаслигини ва канцлер сифатида янги муддатга қолмаслигини эълон қилганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.