Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилиши мумкин

UFC’нинг енг вазндаги россиялик чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга тайёр, деб ёзади Tengrinews.


Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилиши мумкин

Фото: Google Images

Бу ҳақда спортчининг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов маълум қилган.

«Конор билан бокс қоидалари бўйича жанг биз учун қизиқ. Ҳабиб аралаш жангларда ўзининг энг яхши жангчилар устидан ғалаба қозонишга қодир эканлигини кўрсата олди. У бу ҳақида аввалроқ айтган ҳам эди, аммо кўпчилик ишонмаганди. Унинг Майкл Жонсон, Эдсон Барбоса ҳамда Конор устидан эришган ғалабаридан сўнг, Ҳабибга ишонишни бошлашди»,—дейди Абдулманноп Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабибнинг собиқ жаҳон чемпиони  енгилмас Флойд Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.